​​Алишер Усмонов «Арсенал»даги улушини сотиб юборди

17:35 07 Август 2018 Спорт
1068 0
Фото: rubryka.com

Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўзига тегишли бўлган 30 фоиз акциясини сотди. Бу ҳақда The Financial Times нашри хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, Усмонов Лондон клубидаги улушини жамоанинг асосий акциядори бўлган Стэн Кронкега 550 миллион фунт стерлинг (713 миллион доллар) эвазига сотган.

Аввалроқ миллиардер Усмонов клубнинг бошқарув пакетини Стэн Кронкедан сотиб олишни хоҳлаётгани маълум бўлганди. Аммо Кронке «Арсенал»нинг ўзида бўлган 67 фоиз акциясини 1,3 миллиард долларга сотишдан бош тортган. Шундан сўнг Алишер Усмонов жамоадаги улушини сотиб юборди.

Асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов илк бор «Арсенал» акцияларини 2007 йилда сотиб олган. 2016 йилга келиб эса клубдаги ўз улушини 30 фоизга етказганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019