Алишер Саъдуллаев янги лавозимга тайинланди

14:49 10 Июль 2020 Жамият
603 0

Президент қарори билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли Фармони билан ташкил этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?