Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг 1- ўринбосари этиб сайланди

09:12 29 Октябр 2018 Сиёсат
1273 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Алишер Саъдуллаев раиснинг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар берди.

Алишер Саъдуллаев шу кунга қадар Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди. У бу лавозимга 2017 йилнинг 30 июнидаги собиқ “Камолот“ ташкилотининг қурултойидаги нутқидан сўнг сайланганди.

25 октябрь куни эса у, бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан Халқ таълими ўринбосари лавозимидан озод қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019