Алишер Қодиров «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ўз муносабатини билдирди

15:24 15 Сентябр 2020 Сиёсат
127 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Қонун лойиҳасида шу пайтгача саволларга сабаб бўлаётган айрим жиҳатлар ўз ечимини топмоқда.

Масалан, амалдаги қонуннинг 14-моддасида белгилаб қўйилган "...жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди» деган тақиқловчи норма чиқариб ташланмоқда.

Қонун лойиҳасининг 9-моддасида, давлат "... диндорларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга йўл қўймайди" дея кафолатламоқда.

Шу билан бирга қонун лойиҳасининг 43-моддасида янги норма сифатида қонунчиликка риоя қилмаган диний ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш қоидалари белгиланмоқда.

Жуда ижобий қонун лойиҳаси, муқаддас қадриятимиз бўлган динимизнинг, жамиятнинг маърифат ва тараққиётга хизмат қилувчи кучини қора ниятлар ва ғараз мақсадларга хизмат қилишига йўл қўймаслигимиз керак.

"Миллий тикланиш" партиясининг фракцияси лойиҳани биринчи ўқишда қўллаб-қувватлади. Иккинчи ўқишга қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларимизни берамиз".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?