Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри МДҲнинг энг яхши опера театрлари қаторига кирди

15:21 21 Апрель 2020 Маданият
679 0

Халқаро маданият куни муносабати билан бир гуруҳ Россиялик мутахассислар томонидан томошабинлар орасида машҳурлик, сайтларининг фаолияти ва ижтимоий тармоқларда онлайн трансляциялар бўйича МДҲ мамлакатларидаги энг яхши опера уйлари рейтинги тузилди.

“ТурСтат” агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, МДҲ мамлакатларидаги энг яхши опера уйлари рўйхатини Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган "Катта театр" бошлаб берди.

Иккинчи ўринни Минск шаҳридаги " Белорусия Катта театри", учинчи ўринни эса Олма-Отадаги Абай номидаги Қозоқ давлат академик опера ва балет театри эгаллади.

Шунингдек, экспертлар энг яхши опера уйлари қаторида Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри, Нур-Султон шаҳридаги "Остона Опера" Давлат опера ва балет театри, Боку шаҳридаги М.Ф Ахундов номидаги Озарбайжон опера ва балет театри, Еревандаги А. Спендиаров номидаги Арман академик опера ва балет театри, Кишинёвдаги Мария Биешу номидаги Молдова Республикаси Миллий опера ва балет театри, Бишкекдаги Абдилас Малдибоев номидаги Қирғиз миллий академик опера ва балет театри, шунингдек, Душанбе шаҳридаги Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат академик опера ва балет театрлари қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?