Александр Македонский армияси томонидан юртимизда асос солинган фортпост виртуал реаллик ёрдамида қайта тикланди (видео) 

16:38 24 Август 2019 Жамият
330 0

Александр Македонский армияси томонидан Окс қирғоқларида асос солинган қадимий форпостни виртуал қайта тикловчи видеоролик яратилди. Анимацион видеороликнинг яратилиши Тоҳаристон экспедицияси томонидан Кампиртепада ўтказилган археологик тадқиқотлар материалларини ўрганишга асосланган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Уни яратиш жараёнига бевосита тарихий шаҳарчани тадқиқ қилган археолог ва тарихчилар жалб қилинган. Архитектурани моделлаштириш Эдвард Ртвеладзе бошчилигидаги археологик қазишмалар материаллари ва ўлчамлари асосида қайта тикланган. Қазиб олинмаган қисмлар эса ўша даврдаги Александрия шаҳарчаси ҳудуди рельефини ўрганиш асосида яратилди. Аннимацион видеороликни яратишда Санъат институти Фанлар академияси директори Шокир Пидаев, Санъат институти архитектура бўлими илмий ходими Абдуманноб Зияев, Тошкент архитектура-қурилиш институти архитектура тарихи ва назарияси кафедраси доценти, архитектура фанлари доктори Шоира Нурмуҳаммедоваларнинг ҳиссаси катта бўлди. Кампиртепа шаҳарчаси меъморий қиёфасини моделлаштириш жараёни Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Эдуард Ртвеладзе томонидан мувофиқлаштирилган ҳамда тасдиқланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019