Александар Лукашенко Ўзбекистон элчихонаси учун яхши жой таклиф қилди

15:50 27 Июнь 2018 Сиёсат
276 0
Foto: belta.by

Беларусь Президенти Александр Лукашенко икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларга 25 йил тўлиши муносабати билан Минскда Ўзбекистон элчихонаси учун янги бино қуришни таклиф қилди.

“Биз Ўзбекистон билан кўп ишларни амалга оширдик. Янги элчихона биноси қуришга қарор қилсангиз, биз яхши жой таклиф қилишимиз мумкин”, - деди давлат раҳбари Ўзбекистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Носиржон Юсуповдан ишонч ёрлиғини қабул қилиш маросимида.

Шунингдек, Александр Лукашенко Ўзбекистон ва Беларусни боғлаб турган дўстлик ришталарининг юқори баҳолашини ва кўп йилллик ҳамкорининг Минскда тўлақонли дипломатик ваколатхона очиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қуваватлашини таъкидлади.

“Бу ўзаро мулоқотни чуқурлаштириш учун ўз вақтида амалга оширилган муҳим қадамдир”, - деди Беларусь раҳбари.

Носиржон Юсуповнинг айтишича, элчихона биноси қурилиши яқин орада бошланади. Лекин унгача баъзи ташкилий-техник ишлар ҳал қилиниши керак.

Ўзбекистон элчисининг сўзларига кўра, Беларусь ва Ўзбекистон муносабатлари охирги вақтларда изчил ривожланмоқда. Айни дамда иккала томон ҳам Беларусь раҳбарининг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифига тайёргарлик кўряпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар