Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”нинг мураббийлар штабига қайтмоқда

10:11 26 Декабрь 2018 Спорт
542 0

Архив фото

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон мазкур жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Оле Гуннар Сульшерга маслаҳат бериш учун жамоага қайтади.

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда. Унга кўра, 76 ёшли мутахассис Сульшерга жамоага чемпионликни қайтаришга ёрдам бериш ниятида.

Фергюсон Жозе Моуриньо кетганидан кейин Сульшерни клубга таклиф қилишда фаол тарафдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у собиқ ёрдамчиси Майк Филанни ҳам клубга қайтишга чақирган. Шу тариқа Сульшерга 18 декабрь куни “Манчестер Юнайтед“га бош мураббий этиб тайинланган эди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Оле Гуннар Сульшер 1996 — 2007 йилларда “Манчестер Юнайтед“ шарафини ҳимоя қилган. Жамоа билан олти марта Англия чемпиони бўлган, Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Сэр Алекс Фергюсон эса “Манчестер Юнайтед“га 1986 йилдан 2013 йилгача бош мураббийлик қилиб, шу вақт ичида 38 та совринни қўлга киритган. Бу Англия футболида рекорд кўрсаткич ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019