«Ал-Қоида» етакчиларидан бири қўлга олинди

10:47 19 Июнь 2018 Дунё
706 0

Ливия миллий армияси ҳарбийлари “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Абу Софиён бин Камуни асирга олди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Унга кўра террорчилар раҳнамоси Дерна шаҳрида жангариларга қарши ўтказилган ҳарбий операция чоғида қўлга олинган.

Маълумот учун, 59 ёшли Бин Каму 1980-йиллар ўрталарида Ливияни тарк этиб, Судан орқали Афғонистонга келган ва “Ал-Қоида” жангарилари лагерида тайёргарликдан ўтган. Усама бин Ладен Суданга келган пайтда унинг шахсий ҳайдовчиси ва тансоқчиси бўлган. АҚШ махсус кучлари томонидан ушланиб, Гуантанамо қамоқхонасига ташланган. 2007 йилда Ливияга қамоқ жазосини давом эттириши учун сургун қилинган. Бироқ 2011 йилда Триполидаги қўзғолончиларнинг намойиши пайтида панжара ортида қочишга муваффақ бўлган.

ТАССнинг маълум қилишича, Бин Каму раҳбарлигида кўплаб террорчилик ҳаракатлари амалга оширилган. Жумладан, 2012 йилда Бенгазидаги АҚШ дипломатик ваколатхонасига уюштирилган ҳужумга ҳам у бошчилик қилгани айтилади. Ўшанда тўрт нафар америкалик дипломат, жумладан, АҚШ элчиси ҳам ўлдирилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019