Актёр Матёқуб Матчонов янги уюшма раиси этиб тайинланди

15:42 24 Май 2018 Маданият
878 0
Фото: Кино-Театр.РУ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ордени соҳиби Матёқуб Матчонов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино”нинг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

Маълумот учун, Уюшма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарорига асосан қайта ташкил этилган.

Уюшманинг асосий вазифалари миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш, Ўзбекистон кино санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, хорижий кино усталари билан ижодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, миллий ва халқаро кинофестивалларида иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш, кино соҳасида ижтимоий маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар