АКТ вазири янги лавозимга сайланди

18:51 10 Июль 2018 Жамият
532 0
Фото: ХПК

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев республика Автомобиль спорти федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

«Бугун Миллий Олимпия қўмитасида ўтказилган йиғилишда Азим Ахмедхўжаев Ўзбекистон автомобиль спорти федерацияси президенти лавозимига сайланди», - дейилади вазирлик хабарида.

Шу кунгача федерация раҳбари лавозимида Ботирхўжа Сидиқов фаолият юритган.

Автомобиль спорти федерацияси 2004 йилдан буён фаолият юритади. Унинг мақсади — картинг, ралли, автокросс ва бошқа мусобақаларни ташкиллаштириш орқали аҳоли ўртасида спортнинг ушбу турини оммалаштириш.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар