АКТ вазирлиги Ўзбекистонда 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар сўради

12:37 10 Июль 2019 Жамият
671 0

АКТ Вазирлиги Ўзбекистондаги операторлар, провайдерлар ва телекоммуникация ускуналари таъминотчиларидан 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар тақдим этишларини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар берди.

Таклифлар қуйидагилар киритилишини назарда тутади:

- 5G тармоғини қуриш бўйича синов схемаси;

- технологиялар ва ечимлар таъминотчиларини қўшган ҳолда, таклиф этилаётган 5G қурилмаси ҳамда мақсадли охирги фойдаланувчилар;

- мавжуд зарур ресурслар, Ўзбекистонда 5G демонстрацион лойиҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба ва молиялаштириш ҳақида маълумотлар;

- бизнес-моделни амалга ошириш бўйича бутун республика бўйлаб кенг миқёсда фойдаланиш вариантини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги йўналишлар киритилган ҳолда, таклифлар:

- қишлоқ хўжалиги;

- ақлли транспорт;

- ақлли шаҳар;

- хавфсиз шаҳар;

- таълим;

- соғлиқни сақлаш;

- саноат;

- имконияти чекланган инсонлар учун лойиҳалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?