Ахборот хизмати ходимларини нима безовта қилмоқда?

14:14 23 Июль 2018 Жамият
383 0
Иллюстратив фото

Шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ахборот хизматлари томонидан марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида 3 минг 300 дан ортиқ чиқишлар ташкил қилинди.

“Бу борадаги кўрсаткичлар, рақамлар ўз йўлига. Аммо, ушбу материалларнинг халқчиллиги, оммабоплиги ва таъсирчанлиги қай даражада, деган ғоят муҳим ҳаётий савол биз, ахборот хизмати ходимларини безовта қилмоқда” — дейди қўмита бўлим бошлиғи Н. Саломов.

Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Давлат божхона хизмати органларида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни йўлга қўйишнинг долзарб масалалари” мавзуида ташкил қилинган семинар-тренингда муҳокама этилди.

Тингловчиларга депутатлар, блогерлар ва шу соҳадаги профессионал экспертлар томонидан ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш, матбуот хизматлари фаолиятини белгиловчи асосий қонун ҳужжатлари ва уларнинг муҳим хусусиятлари, божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, интернет учун материаллар тайёрлаш ва уларни жойлаштириш усуллари, PR-коммуникациялар моделлари каби бир қатор долзарб мавзуларда амалий машғулотлар ўтилди.

Президентимизнинг тегишли қарори асосида Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ва унинг ҳудудий бошқармалардаги гуруҳлари қайта ташкил этилди. Илгари бу каби штат бирликларига эга бўлмаган Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятларида ҳам ахборот хизматлари очилди.

Семинар доирасида журналистлар билан ахборот хизматлари ходимлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг янги учиб келиш залига пресс-тур ҳам уюштирилди.
Раҳим ШЕРҚУЛОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар