Академик лицей ўқувчилари халқаро фан олимпиадасида 10та медални қўлга киритди

14:43 16 Январь 2019 Жамият
496 0

2019 йил 10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Ўқувчиларимиз ушбу нуфузли халқаро фан олимпиадасида муваффақиятли қатнашиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза - жами 10 та медални қўлга киритишди.

Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев ушбу нуфузли халқаро олимпиадада математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчиларимиз эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва Самарқанд иқтсиодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга бўлишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019