Айрим шифохоналар давлат-хусусий шериклиги асосида маҳаллий инвесторлар бошқарувига ўтказилиши мумкин

11:46 08 Июль 2019 Жамият
275 0

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Агентлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, бу борадаги истиқболли лойиҳалардан бири юртимизда гемодиализ клиникасини барпо этишдир. Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари, Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳанинг ҳаётга самарали жорий этилиши беморларга диализ хизматларидан фойдаланишда янада кенг қулайликлар яратади. Айни вақтда ушбу лойиҳа тендер босқичида. Гемодиализ клиникасини давлат-хусусий шериклиги асосида ривожлантириш учун 10 дан ортиқ йирик хорижий инвесторлар қизиқиш билдирган. Қайд этиш керакки, Халқаро молия корпорацияси ушбу лойиҳанинг асосий маслаҳатчиси сифатида иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий инвестор томонидан стерилизация хизматини давлат-хусусий шериклиги асосида ташкил этиш ташаббуси ҳам ўрганилмоқда. Бу тиббий жиҳозлардан юқиши мумкин бўлган кўпгина касалликларнинг олдини олишда жуда муҳим.

Яна бир лойиҳа — инсультдан кейинги реабилитация марказини ташкил этиш. Ушбу марказда бир вақтнинг ўзида 200 нафар бемор реабилитация хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Яна юртимизнинг учта вилоятида марказлашган лаборатория хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Бундан ташқари, пойтахтимиздаги айрим шифохоналарни тез орада давлат-хусусий шериклиги асосида маҳаллий инвесторлар бошқарувига ўтказиш режалаштирилган.

Умуман олганда, Ўзбекистон тиббиёт тизими янги ривожланиш босқичида турибди. Юртимиз соғлиқни сақлаш хизмати кўрсатиш тизимига давлат-хусусий шериклигининг кириб келиши соҳада рақобатни кучайтириб, ҳар томонлама сифатли, замонавий, ижтимоий аҳамияти юқори бўлган лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилишига замин яратади.

Дилшод КАРИМОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019