Талабалик сафига қабул қилинганларнинг айримлари учун контракт тўлашда имтиёз берилди

15:45 26 Октябр 2020 Жамият
369 0

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг мажлисида тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда абитуриентларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилгани ҳақида хабар берган эдик.

ДТМнинг маълум қилишича, Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 20 ноябри (бошқа абитуриентлар учун 1 ноябрь) этиб белгиланди.

Яъни ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланган ҳамда Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўлов-контрактни 2020 йилнинг 20 ноябрига қадар амалга оширишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?