Айрим олийгоҳларга давлат гранти асосида қабул қилиш 50 фоизгача оширилади

01:57 08 Апрель 2020 Жамият
310 0

архив фото

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳужжат билан вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банднинг “в” ва “г” кичик бандларида кўрсатилган таклифларни амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Вазирлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда тиббиёт кадрларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга мақсадли қабул параметрларини 50 фоизгача оширишни инобатга олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?