Айрим ниқобларнинг ҳимоя даражаси нолга тенг. Қандай ниқоблардан фойдаланган маъқул?

18:17 21 Сентябр 2020 Дунё
453 0

Иллюстратив сурат

Ниқоб коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиши учун пахтадан эмас, синтетик материалдан тайёрланган бўлиши керак.

Ушбу фикрни россиялик пульмонолог Иван Дулуб "Минск-Новости" агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мато ниқоблар замонавий, чиройли, аммо улар пахтадан иборат. Агар уларнинг COVID-19га қарши самарадорлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳимоя даражаси нолга тенг”, дейди И. Дулуб.

Унинг таъкидлашича, фақат сунъий матодан тайёрланган ниқоб коронавирус ўтишига йўл қўймайди. Бундай ниқоб махсус технология ёрдамида ишлаб чиқарилган, кўп қатламли тўқув бўлмаган матодан тайёрланиши керак. Хусусан, тиббиётда бир марта ишлатиладиган ниқоблар идеал вариант ҳисобланади. Беш ва ундан ортиқ қатламли дока ниқоблар коронавирус инфекциясидан ўртача даражада ҳимоя қила олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?