Айрим ҳудудларда қор қалинлиги 50 см.га етди

10:31 22 Январь 2019 Дунё
998 0

Фото: The Canadian Press

Канаданинг шарқий ва марказий ҳудудлари кучли қор бўронлари кузатилди, ҳатто айрим жойларда қор қалинлиги 50 см.гача етди, деб хабар берди CTV.

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, қор ўрнини музли ёмғир эгаллади. Тезлиги 90 км/соатга тенг шамол кутиляпти. Фавқулодда вазиятлар хизмати энергия тизимидаги аварияларга тайёргарлик кўрмоқда. Баъзи туманларда шошилинч тез ёрдам марказлари очилган. Аҳолига иложи борича ўз уйларини тарк этмаслик тавсия этилган. Сабаби совуқ уриш хавфи бор.

Ҳайдовчиларга ҳам бўрон тинмагунча, рулга ўтирмаслик айтилган. Торонтонинг ўзида бир кунда 350дан ортиқ авария рўй берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?