“Airbus Helicopters” вакили: "Халқаро тажрибага мувофиқ, Ўзбекистонга 25-30 та вертолёт керак бўлади​" 

14:33 07 Март 2020 Иқтисодиёт
192 0

Вертолёт ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган “Airbus Helicopters” Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Компаниянинг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари раҳбари Ральф Вэбер Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов билан кечган учрашувда шу ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Учрашув давомида томонлар 19-20 февраль кунлари Тошкентда ўтказилган “Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum” I Халқаро авиация форуми доирасида Ўзбекистонда вертолёт ташувларини ривожлантиришга оид эришилган келишувларни амалга ошириш йўлини муҳокама қилишди. 
Вертолётлардан нафақат қутқарув ва тиббиёт мақсадларида, балки турли экскурсиялар, экстремал туризм турлари, қояга чиқиш, спортнинг тоғ-чанғи турлари кабиларни ташкил қилишда ҳам фойдаланиш эҳтиёжи мавжудлиги таъкидланди. 
 


Ральф Вэбер “Airbus Helicopters” компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг вертолёт парки билан таъминланганига оид халқаро тажрибага мувофиқ 800 — 1 000 000 кишига ўртача 1 вертолёт тўғри келишини инобатга олганда, Ўзбекистоннинг ушбу ҳаво транспортига эҳтиёжини қондириш учун 25-30 вертолёт керак бўлади. Учрашув якунига кўра, томонлар вертолётлар ташуви, учувчи, механик, технологлар ва бошқа персонални тайёрлаш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш орқали Ўзбекистоннинг хусусий бизнес вакилларини фаол жалб қилиш бўйича қўшма комплекс лойиҳани ишлаб чиқишга келишиб олишди. Маълумот учун: “Airbus Helicopters” (собиқ “Eurocopter Group”) — Франция-Германия компанияси, дунёдаги энг етакчи вертолёт ишлаб чиқарувчиларидан бири. “Airbus Group” концернининг шўъба корхонаси. Компания даромади 2018 йилда 6,007 миллиард еврога ошди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019