Аҳолига кўчатлар тақдим этилди

10:54 18 Апрель 2020 Жамият
260 0

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Орал Атаниязова ташаббуси билан томорқаларда боғдорчилик ва ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Хожейли тумани Бердах кўчасида дарахт ва гуллар ўтқазилди.

Сенатор О.Атаниязова аҳолига 100 туп арча ва 400 дона атиргул кўчатларини туҳфа қилди. Бундан ташқари, бугунги мураккаб вазиятда кўрилаётган чоралар, қолаверса, томорқа ерларидан унумли фойдаланишнинг ижобий самараси ва бу борада берилаётган имкониятлар хусусида тушунтириш берди. Шу мақсадда ҳар бир хонадонга 50 донадан помидор кўчатлари тақдим этилди.

“Агар депутат бир кўчани васийликка олса, шундагина ижобий натижага эришилади, менимча. Бу албатта, аҳолига бирор нарса бериш зарур дегани эмас. Сайловчилар билан мунтазам суҳбатлашиш, дардини тинглаш ҳам уларга катта мадад беради. Шунингдек, мамлакатимизда ҳар бир оиланинг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадга мувофиқ”, деди сенатор О.Атаниязова.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?