Аҳоли учун арзон ва самарали лойиҳалар

19:24 03 Октябр 2020 Жамият
193 0

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, электр ускуналари ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича самарали янги лойиҳалар иш бошлайди.

Бугун вилоят ҳокими Рустам Холматовнинг «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхонаси Бош директори Нилуфар Батирова ҳамда “LUMIDEA ENGINEERING” директори Эсреф Озаҳин билан бўлиб ўтган суҳбати шу мавзуга бағишланди. Илғор технологияларни ўзида мужассамлаштирган замонавий кабель ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ушбу ҳамкорлик лойиҳаларидан юқори самарадорлик кутилмоқда.

Улар натижасида ҳудуд аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилиб, арзон асфальт ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бир қатор қулайликлари юзага келади. Изолятор ва траверс тайёрлашга мўлжалланган цех лойиҳаси бўйича йилига 150 000 дона изолятор ва 12 минг дона трайверс ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 3,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасида эса, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг куб метрни ташкил этади.

Шодиёр МУТАҲАРОВ

(Халқ сўзи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?