Аҳоли саломатлигини таъминлаш масъулияти

15:02 12 Май 2018 Жамият
1156 0
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Маълумки, ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Мамлакатимизда эса ушбу сана аввалги йиллардагидан фарқли ўлароқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан “Саломатлик — инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” шиори остида ўтказилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда соҳа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида ўтказилаётган илмий-амалий семинар ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тизимда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қўлга киритилаётган ютуқлар, янгиликлар ва бунда тиббиёт ҳамшираларининг ўрни ҳамда вазифаси ҳақида фикр билдирди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, шунингдек, мустақиллик йилларида бунёд этилган замонавий иншоотларга саёҳатини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

М. ХОЛМАТОВА.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?