Аҳмет Пўчонўғлу: Бухоро ислом маданиятида Маккаи Мадинадан сўнг энг муқаддас шаҳар

14:28 21 Февраль 2019 Жамият
420 0

Саид Раҳмонов, Истам Иброҳимов, “Халқ сўзи online” хабар қилади. I Халқаро зиёрат туризми форуми иштирокчилари дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасига ташриф буюрдилар.

Бу ерда Нақшбандия тариқати асосчиси, одамларни эзгуликка, ҳалолликка ундовчи ўлмас ғоялари билан ислом оламида чуқур из қолдирган бобокалонимиз қабри зиёрат қилинди. Ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилинди.

- Ўзбекистон биз учун энг қадрли мамлакат, аниқроғи, ота юртимиздир, - Кўнья шаҳри муфтийси Аҳмет Пўчонўғлу. - Тилими, динимиз,динимиз миллатимиз бир. Айниқса, Бухоро ислом маданиятида Маккаи Мадинадан сўнг энг муқаддас шаҳар ҳисобланади. Шунинг учун ислом олами юртингиз томон талпинади. Туркияда Нақшбандия таълимотига бўлган қизиқиш, бу ерга келиш истаги ғоятда катта. Мен форум доирасида шундай табаррук маконга келиб, зиёрат қилаётганим учун Оллоҳга шукур қиламан.

Форум иштирокчилари зиёратгоҳдаги жоме масжидида пешин намозини ўқидилар.

Тадбир давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019