Агробанк раҳбарияти навқирон авлод вакилларига китоблар туҳфа этди

13:45 29 Март 2019 Жамият
714 0

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилганди.

Йиғилишда Президентимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китоб совға қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда “Агробанк” АТБ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Р.Маматқулов ўзи ўқиган мактабда бўлиб, китоблар тўпламини туҳфа этди.

Бугун ёшларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, она-Ватанни севиш, садоқат туйғуларини шаклланишига, шунингдек, бунёдкорлик ғояларини юзага чиқаришдек эзгу ишларни ўзида мужассам этаётганлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ушбу хайрли ташаббус болаларнинг ўқишга бўлган иштиёқи, китобга меҳрини янада ошириб, уларнинг гап-сўзи, юз ифодасида яққол акс этиши шубҳасиз. Буларнинг барчаси ёш китобхонлар сафининг ортиши, навқирон авлоднинг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалиши, миллий қадриятларимизга бўлган эътиборнинг кучайишига хизмат қилади.

Зеро, китоб – қалбларни ёритувчи нур, тафаккурни бойитувчи хазина, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳдир.

"Агробанк" матбуот хизмати

Сайт: www.agrobank.uz
Телеграм: t.me/AgrobankChannel
Инстаграм: instagram.com/agrobank_uz
Фейсбук: fb.com/agrobankuzbekistan

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?