“Агробанк” 2018 йилда 2,3 трлн кредит ажратди, кейинги йилги режа — 2,5 трлн сўм

17:18 27 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
793 0

Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Агробанк” АТБ томонидан “Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда хорижий кредит линияларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида брифинг ташкил этилди.

Қайд этилганидек, ушбу тижорат банки томонидан кичик бизнес субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилиш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, шу йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектларининг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 2,3 триллион сўм миқдорида инвестиция кредитлари ажратилди.

Яна кўплаб истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш мақсадида банк томонидан 2019 йилда 2,5 триллион сўмдан зиёд кредит маблағларини ажратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, банкнинг инвестицион фаоллигини янада ошириш мақсадида халқаро молия институтларидан 145 миллион АҚШ доллар миқдорида хорижий кредит линияларини жалб қилиш мўлжалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?