Агробанк пахта хомашёсини етиштирувчиларга томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш учун кредитлар тақдим этмоқда!

18:08 22 Февраль 2019 Иқтисодиёт
1101 0

Кредит мақсади: пахта хомашёсини етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарида томчилатиб суғориш ишларини ташкил этиш.

Кредит миқдори: Мижоз томонидан тақдим этилган бизнес режа ва товар моддий бойликларнинг олди-сотди шартномаси суммаси миқдорида (1 гектар ер майдони учун 15-20 млн. сўм атрофида).

Кредит муддати: 3 йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан (мижоз томонидан тақдим қилинган бизнес режага асосан кредитни тўлиқ қоплаш давридан келиб чиқиб 3 йилдан ортиқ муддатга ҳам бериш мумкин).

Субсидиялар: экиладиган майдоннинг ҳар 1 гектарига 8 миллион сўм.

Компенсация: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат Жамғармаси томонидан мижозларга ажратилган кредитларга ҳисобланган фоизлар бўйича 1 гектарига 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли миқдори тўлаб берилади.

Имтиёзлар: пахта хомашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмларини импорт қилувчилар 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона божини тўлашдан озод этилади.

Батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/agrobankuzbekistan/
Instagram: https://instagram.com/agrobank_uz/
Telegram: https://t.me/AgrobankChannel 
Сайт: www.agrobank.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?