Ҳукумат кучлари юздан ортиқ жангарини йўқ қилди

12:24 14 Июль 2018 Дунё
509 0
Фото: АфТАГ

Куни кеча Афғонистоннинг Пактия музофотида иккита тозалаш операцияси ўтказилди. Оқибатда “Толибон” ҳаракатининг ўнлаб жангарилари йўқ қилинди, дея хабар берди Афғон телеграф агентлиги.

Ҳарбий ҳаракатлар ҳаво кучлари қўллаб-қувватлаши остида амалга оширилди. Аҳмадобод туманидаги амалиётларда 55 нафар толиб, жумладан, уларнинг қўмондонлари ўлдирилган, ўнлаб жангарилар яраланган.

Ҳукумат кучлари, шунингдек, мухолифатга тегишли бўлган катта миқдордаги қурол-яроғлар ва ўқ-дориларни ҳам йўқ қилган.

Иккинчи тозалаш ишлари Зурмат туманида ўтказилди. У ерда 64 нафар “Толибон” ўлдирилган. Уларнинг ичида ушбу ҳудуд жиноят олами етакчиси Аюб ва исми айтилмаган яна бир дала қўмондони бор, деб хабар берди “Tolo News”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар