Афсонавий испан футболчиси Тошкентга келди

21:06 08 Апрель 2019 Спорт
612 0

Иллюстратив фото

Испания терма жамоаси ва “Барселона” клубининг собиқ юлдузи Хави бугун Тошкентга етиб келди. Айни пайтда у Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси таркибида тўп сурмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу клуб эртага Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида “Пахтакор”га қарши майдонга тушади.

“Ал-Садд” ўз мамлакатининг 14 карра чемпиони ва 16 карра кубок соҳиби саналади. У икки карра ОЧЛ ғолиби ҳам бўлган. Мураббийси португалиялик Жезуалду Феррейра бундан олдин ўз юртининг “Бенфика”, “Порту”, “Спортинг”, “Брага”, “Боавишта”, Испаниянинг “Малага”, Грециянинг “Панатинаикос” жамоаларини бошқарган. Португалия, Миср ва Қатар чемпионатларида зафар қучган.

Машҳур ярим ҳимоячи Хави “Ал-Садд”га 2015 йилда кўчиб ўтганди. Бундан олдин тўлиқ фаолиятини Каталония клубида ўтказган. 1998 йилда ушбу клубда дебют қилган истеъдодли футболчи барча турнирларда 766 та ўйинда майдонга тушган.

Қатарликлар таркибида яна бир испан ўйинчиси бор. У “Атлетико”нинг собиқ сардори Габидир.

Айни пайтда “Пахтакор” жадвалда дастлабки икки турдан сўнг 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. “Ал-Садд” эса Саудиянинг “Ал-Аҳли”си билан 3 очкодан жамғариб, мос равишда 2-3-ўринларда бормоқда. Охирги ўринда бир очко олган Эроннинг “Персеполис”и жамоаси кетяпти.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда вакилларимиз ўз уйида “Ал-Аҳли”ни Марат Бикмаевнинг 62-дақиқада киритган ягона голи эвазига кичик ҳисобда мағлубиятга учратган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019