Афсонавий футболчи шифохонага ётқизилди

11:26 05 Апрель 2019 Спорт
616 0

Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, Пеле номи билан танилган Эдсон Арантис ду Насименту Парижда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда RMC Spor радиоси хабар берди. 78 ёшли собиқ чарм тўп устаси ҳаётига ҳеч нарса жиддий хавф солмаяпти. Пеле тана ҳарорати кўтарилиб, томири тортишиб қолгани учун касалхонага олиб келинган.

 шифокорлар кўригида қанча муддат бўлиши маълум эмас. Пеле уч карра жаҳон чемпиони бўлган. Унинг ушбу рекордини ҳозиргача ҳеч ким такрорлай олмаган. У 1300га яқин гол муаллифи. Турли йилларда Бразилиянинг “Сантос” ва АҚШнинг “Нью-Йорк Космос” жамоаларида тўп сурган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019