Афғонистонлик ёшлар “Халқ сўзи” газетасига миннатдорлик билдиришди

11:57 26 Март 2018 Жамият
710 0

Айни пайтда пойтахтимизда бошланган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун дунёнинг 20дан зиёд мамлакатларидан таниқли экспертлар, нуфузли меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Улар орасида Сурхондарё вилоятидаги Афғононистон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган ўқув марказининг талабалари ҳам бор. 

“Халқ сўзи” газетасининг 2018 йил 24 мартдаги сонида ана шу ёшларнинг муносабатлари берилган эди. 

Куни кеча мазкур таълим марказнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Тошпўлат Тошев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида афғонистонлик йигит-қизларнинг “Халқ сўзи” газетасида муносабати чиқиши юзасидан миннатдорлик билдириб, “ёшлар бундан жуда хурсандлар” деб ёзди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар