Афғонистондаги террорчилар лагерига Қирғизистон орқали ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди

11:43 26 Июль 2018 Жамият
982 0
Иллютратив фото

Қирғизистон орқали Афғонистондаги жангарилар лагерига тайёргарликдан ўтиш мақсадида кетаётган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ ахборот портали хабар берди.

У жангарилар лагерида қўпорувчилик-террорчилик бўйича тайёргарликдан ўтиш мақсадида “Ўзбекистон-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон” йўналиши орқали Афғонистонга ўтмоқчи бўлган. Фуқаро Боткен вилояти ИИБ экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш хизмати ходимлари томонидан ушланган.

“Ўзбекистон фуқароси О.П. Боткен тумани ҳудудида қўлга олинди. Унинг ёнидан электрон ахборот ташувчилар, араб ёзувидаги адабиёт,иссиқ кийимлар, фонар, озиқ-овқатлар ва бошқа буюмлар топилди”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси томонидан ўрганилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019