Афғонистонда тузилган янги сиёсий мухолифат ўз мақсадини маълум қилди

16:50 27 Июль 2018 Дунё
354 0
Афғонистон байроғи

Афғонистонда бир неча сиёсий партия ва жараёнлар иштирокида Миллий йирик коалиция деб номланган сиёсий мухолифат ташкил топди. Бу ҳақида “Америка овози” телерадиоси хабар берди.

Мазкур коалицияга “Миллий жамият”, “Миллий жунбуш”, “Миллий ваҳдат” каби партиялар кирган.

“Биз бугун мана шундай йирик сиёсий мухолифатга асос солдик. Бундан ҳеч ким хавотир олмаслиги керак. Биз фақат камчиликларни тўлдириш учун ишлаймиз”,- дейди коалиция раҳбарларидан бири Муҳаммад Муҳаққиқ.

Ўз навбатида Афғонистон Президенти маъмурияти баёнот чиқариб, сиёсий мухолифат ташкил қилинганини олқишлади.

“Сиёсий партия ва жараёнлар “Миллий режа”лар татбиқи учун муҳим роль ўйнаши мумкин”,- дейилади баёнотда.

Президент Ашраф Ғани яқин кунларда коалиция вакиллари билан учрашиши мумкин. Янги блок келгуси президент сайловида ўз номзодини эълон қилиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар