Афғонистонда номаълум шахслар полиция биносига ҳужум қилди

17:25 27 Октябр 2020 Дунё
170 0

27 сентябрь куни бир гуруҳ номаълум шахслар Афғонистон шарқидаги Хост вилоятида жойлашган полиция бўлинмаси биносига бостириб киришди.

“TOLOnews” телеканалининг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар беришича, тўқнашув пайтида бир нечта хавфсизлик кучлари жароҳат олишган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, бино ёнида бомба ўрнатилган автомобиль портлатилган, шундан сўнг қуролланган гуруҳ бинога бостириб кирган ва икки томон ўртасида отишма содир бўлган.

Манбага кўра, хавфсизлик кучлари портловчи моддалар бириктирилган яна бир машинани йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Ҳозирча бирон бир террористик гуруҳ ушбу ҳужумни ўз зиммасига олгани йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?