Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 20 мингга яқинлашди

23:31 06 Июнь 2020 Дунё
207 0

Афғонистонда 6 июнь ҳолатига кўра, яна 915 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tolo News.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 19 551 кишини ташкил этмоқда.

Ўтган бир сутка ичида 9 киши COVID-19 қурбонига айланган бўлса, 178 киши соғайган.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар 327 кишига етди, ҳозирга қадар 1 820 киши даволанишга муваффақ бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?