Афғонистонда иккита портлаш. Кўплаб қурбонлар бор

15:07 30 Апрель 2018 Дунё
959 0
Фото: Reuters

Афғонистонда қилинган террорчилик ҳаракатлари оқибатида 25 киши ҳаётдан кўз юмди, 49 киши жароҳатланди. 
АРнинг хабар беришича, бугун, 30 апрель куни Кобулда икки бор портлаш содир этилди. Улардан бири хориж давлатлари ваколатхоналари,шунингдек, Афғонистон разведка идораси жойлашган ҳудудда рўй берган. ОАВ маълумотига кўра, ушбу қўпорувчиликни террорчи-ҳудкуш мотоциклда кетаётиб амалга оширган. Ҳалок бўлганларнинг етти нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари эканлиги айтилмоқда.   

Яна бир хуруж Афғонистон шарқидаги Нангархар музофотида содир этилди. У ерда йўл минаси портлаб кетган. Маълумотларга кўра, бу жиноят ҳам террорчи-ҳудкуш томонидан бажарилган. Бунинг оқибатида бир нафар полициячи қурбон бўлган. Жароҳатланган беш киши ичида Бесад округи губернатори ўринбосари ҳам бор. 
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?