Афғонистон Толибон билан музокаралар олиб бориш учун унинг яна бир қанча аъзосини озод қилмоқчи

13:41 11 Июль 2020 Дунё
148 0

Афғонистон ҳукумати матбуот котибининг 9 июлда берган хабарларига кўра, ҳукумат Толибоннинг яна бир қанча аъзоларини озод қилади. Ҳозирда Толибон ҳибсдан чиқарилиши керак бўлган бир неча юз кишининг рўйхатини ҳукуматга тақдим этган.

Афғонистон ҳукумати бу ҳаракатларни Толибон билан бевосита мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун амалга оширмоқда. Икки томон ўртасидаги келишувларга биноан, Афғонистон Толибоннинг жами бўлиб 5000 нафар аъзосини қўйиб юборганидан кейин музокаралар бошланади. Ҳозиргача ҳукумат Толибоннинг ҳибсдаги 3000 дан ортиқ аъзосини озод қилган.

Лекин Афғонистон ҳукумати Толибон берган рўйхатдаги баъзи бир шахсларни хавфсизлик нуқтаи назаридан озод қилишни истамаяпти. Шунингдек, ҳукуматнинг Ғарблик иттифоқчилари ҳам бунга қарши чиқишмоқда.

«Улар бизга бошқа бир рўйхатни беришди. Маҳбусларни озод қилиш жараёни давом этади. Лекин Толибон билан юзма-юз музокаралар ҳам тез орада бошланиши керак» дейди Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жавад Файсал.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?