Афғонистон Президентининг маслаҳатчиси Тошкентга келди

14:24 06 Март 2019 Жамият
363 0

6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди ҳамда минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Афғонистоннинг мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини ва Ўзбекистон унинг иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклашда бундан кейин ҳам ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Маслаҳатчи Ҳамидулла Муҳиб Афғонистон ва унинг халқи учун транспорт, энергетика, ва ёшлар учун таълим соҳаларидаги стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон томонининг иштирок этиши Афғонистонда барқарорликка эришиш, уни минтақавий иқтисодий уйғунлашувга жалб қилишнинг таркибий қисми ва муҳим шарти эканлигини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019