Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан ярашув сулҳини яна 10 кунга узайтирди. Бироқ...

10:58 18 Июнь 2018 Дунё
722 0
Фото: IslamNews.Tj

Афғонистон ҳукумати 17 июнь куни “Толибон” радикал ҳаракати билан бир томонлама тузилган ярашув сулҳи муддатини яна 10 кунга узайтирди.

Бу ҳақда Реутерс хабар тарқатди. «Бироқ афғон хавфсизлик кучлари ўзларини ҳар қандай ҳужумдан ҳимоя қилиши мумкин», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Президент Ашраф Ғани толиблар билан Рамазон ойининг якунига етиши ва Ҳайит байрами муносабати билан 11 июньдан 19 июньга қадар бир томонлама вақтинчалик ярашувни эълон қилганди. Бунга жавобан “Толибон” ҳаракати ҳам уч кунлик сулҳга рози бўлганди.

Бироқ ўт очмаслик режимини узайтириш бўйича ҳокимият томонидан берилган таклифни “Толибон” вакиллари рад этган. Улар ярашув сулҳини узайтириш хоҳиши йўқлиги, бугун тунда у ниҳоясига етиши ва операциялар янгиланишини маълум қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019