Афғонистон ғарбида 300га яқин жангари йўқ қилинди

17:32 16 Май 2018 Дунё
758 0
Фото: SalamNews

Афғонистон ғарбидаги Фарах музофотида “Толибон” радикал гуруҳининг 300га яқин жангариси йўқ қилинди. Жангларда 15 нафар ҳарбий ва 10 нафар полициячи ҳам ҳалок бўлди, деб ёзади Tolo News.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни эрталаб “толибон”лар ушбу ҳудудга ҳужум қилган ҳамда ҳукумат кучлари билан жиддий тўқнашув келиб чиққан эди. Кейинчалик Афғонистон ИИВ вакили Нажиб Дониш жангарилар бирорта ҳам ҳокимият биносини эгаллай олмаганини билдириб ўтди.

НАТО миссияси қўмондонлигининг билдиришича, Афғонистон ҳуқуқ-тартибот органлари аскарлари АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида “Толибон” радикал гуруҳи бўлимлари юришини тўхтатган.

Музофот губернатори маълумотларига кўра, ҳужум амалиётида қарийб 2 минг нафар жангари иштирок этган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019