“Толибон” билан тўғридан-тўғри музокаралар қачон бошланади?

11:52 10 Июль 2018 Дунё
705 0
Фото: Русская планета

Афғонистонда яқин кунларда “Толибон” билан тўғридан-тўғри музокаралар бошланиб қолиши мумкин, деб хабар берди Khaama Press нашри ушбу мамлакат тинчлик олий кенгаши раҳбари Акрам Хпалвак маълумотига асосланиб.

Унинг сўзларига кўра, мазкур кенгаш ва афғон ҳукумати музокаралар учун тўлиқ тайёр ҳамда айнан ҳозир тинчлик жараёнларини бошлаб юбориш учун қулай вазият юзага келган.

Хпалвак кенгаш ўт очишни тўхтатиш ва тўғридан-тўғри музокаралар масаласида ижобий натижага эришилишига умид билдирмоқда. Томонларни яраштиришда эса миллий муроса, минтақавий ва халқаро қўллаб-қувватлаш инобатга олинади.

Кенгаш “Толибон” муҳокамаларга ўз вакилларини юборишини кутмоқда. Айни пайтда толиблар мазкур баёнотга муносабат билдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, юқорида номи тилга олинган кенгашга Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай томонидан толиблар билан мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида асос солинган.

Маълумот учун, ҳукумат томонидан Рамазон ойи якунланиши ва Ҳайит муносабати билан 11-19 июнь кунлари бир томонлама ярашув сулҳи жорий этилган бўлса, толиблар ҳам уч кун ўт очмасликни эълон қилганди. Бироқ кейинчалик ҳокимият ярашув муддатини яна ўн кунга узайтирган бўлса-да, “Толибон” мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашдан бош тортганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019