АЭС қурилиши бўйича пора олган раҳбарларнинг тақдири қандай бўлди?

15:01 26 Март 2019 Дунё
773 0

Бразилияда АЭС қурилиши бўйича давлат шартномалари учун 500 минг доллар пора олганликда айбланаётган собиқ президент Мишель Темер апелляция суди томонидан озодликка чиқарилди, деб хабар берди Globo.

Суд 78 ёшли собиқ давлат раҳбарини жамиятга хавф солмайди деб топди.

2016-2018 йилгача Бразилияни бошқарган Темер шу йил 21 март куни ушланган эди. Айни пайтда унга нисбатан коррупция, пул ювиш, адлия ишларига халақит бериш ва жиноий гуруҳ тузиш каби айбловлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Темер ўз айбини тан олмаган.

Маълумот учун, Бразилиянинг яна бир собиқ президенти Лула да Силва бундан 12 йил олдин АЭС қурилиши бўйича коррупция иши бўйича қамалган эди. Темердан олдинги президент Дилма Русефни ҳам коррупцияда айблашмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019