Аэропортда ноқонуний таксичи ўз хизматларини таклиф қилса, Тошкент шаҳар ИИББга хабар бериш мумкин

19:20 21 Май 2019 Жамият
633 0

Яқинда ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида И. Каримов номидаги Халқаро аэропортда ўз хизматларини таклиф қилаётган хусусий таксистлардан норозиликлар билдирилди. Таксичиларнинг ёпишқоқликларидан ҳам кўра, одамлар асоссиз тарзда кўтарилган нархлардан норози эдилар.

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ва журналистларнинг хабарларини инобатга олиб, вазиятни назоратга олди. Солиқ идораси ва Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги вакиллари билан бирга автотранспорт воситалари учун ажратилган ҳудудда мунтазам равишда лицензиясиз ишлайдиган таксичиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Масалан, апрель ойи ва май ойининг 20 кунида 43 нафар ноқонуний таксичи аниқланди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддасига мувофиқ (“Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш”) чоралар кўрилди.

Натижада бугун, Gazeta.uz журналисти “Эффект Макаренко” деб номланган блогида қайд этишича, у Халқаро аэропорт яқинида лицензиясиз ўз хизматларини таклиф қилаётган таксичиларни кўрмаган.

Аммо шуни тан олиш керакки, улар бутунлай йўқолмаган. Бугун ноқонуний таксичилар қуйидаги услубни танлашган: улар машиналарини аэропорт ҳудудидаги автотураргоҳда эмас, узоқроқда қолдиришади. Аэропортдан чиқиш томонга эса мижоз чақирадиган одамларни жўнатишади.

Тошкент шаҳар ИИББ бу каби вазиятга тўқнаш келган барчани ноқонуний таксичилар ва уларнинг ёрдамчилари ҳақида Халқаро аэропорт яқинидаги ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимларига хабар беришини ёки 102, 71-232-30-40 ва 71-232-40-50 рақамлари орқали хабар беришларини сўрайди. Лицензиясиз ишлаётган таксичиларни ва уларга ёрдам бераётганларни суратга туширинг, ишончингиз комил бўлсин: чоралар кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?