“Аэрофлот” самолёти Бухорога илк парвозни амалга оширди

09:29 02 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
447 0
Самолёт: "Аэрофлот"

Россия Федерациясининг “Аэрофлот” авиакомпанияси Москва — Бухоро йўналишида илк парвозини амалга оширди. Бортида 157 нафар йўловчи бўлган ҳаво лайнери 1 ноябрь тонгида “Бухоро” халқаро аэропортига келиб қўнди.

— Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда бу лойиҳани рўёбга чиқарганимиздан мамнунмиз, — дейди “Аэрофлот” авиакомпанияси вакили Владимир Хижнияк. — Мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, маданий соҳалардаги алоқалар янги босқичга кўтариляпти. Юртингизга қизиқиш тобора кучаймоқда. Хусусан, бир қатор давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш тартибининг жорий этилгани Тошкент, Самарқанд, Бухоро сингари бой тарихга эга шаҳарларни томоша қилиш истагидаги кишиларга янги имкониятлар эшигини очди. Йўловчиларимиз сафида нафақат россиялик сайёҳу тадбиркорлар, балки Европанинг бир қатор давлатлари фуқаролари ҳам борлигини шу билан изоҳлаш мумкин.

“Аэрофлот” ҳафтасига икки бор Москва — Бухоро, Бухоро — Москва йўналишида авиақатновларни йўлга қўйди.

— Бир қатор авиакомпаниялар билан ҳамкорликда ишлаб, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келяпмиз, — дейди “Бухоро” халқаро аэропорти директори Т. Баҳронов. — Улар сафига “Аэрофлот” ҳам қўшилгани айни муддао бўлди. Негаки, у дунёнинг йирик авиакомпанияларидан биридир.

Бухорода мазкур авиакомпаниянинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси филиали очилди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019