“Адолат йўлида таълим”да талабаларга нима ўргатилади?

17:20 06 Апрель 2019 Жамият
354 0

Фото: вазирлик матбуот хизмати.

Тошкент Халқаро Вестминстер университети БМТнинг Гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси (UNODC) билан ҳамкорликда БМТ модели (MUN) бўйича халқаро анжуман ўтказди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги расмий каналида хабар берилди.

Конференцияда Афғонистон, Бангладеш, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Россия Федерацияси, Жанубий Африка Республикаси, Туркия, Буюк Британия, Украина, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган 150 нафар чет эллик талаба, шу жумладан, Кембриж университети ва Лондондаги Вестминстер университети каби таниқли университетлар вакиллари қатнашди.

Тошкент БМТ халқаро модели (TIMUN) анжумани Доҳа декларациясига бағишланиб, “Адолат йўлида таълим” (Education for Justice) шиори остида, янги форматда ташкил этилди.

Хабарда анжуман халқаро дипломатия, глобал сиёсат, нотиқлик, етакчилик ва самарали музокаралар юритиш бўйича ёшларга ўзаро фикр алмашиш имконини бергани таъкидланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019