Адлия вазирлиги: ҳуқуқий фанлар бўйича мактаб дарсликлари янгиланди

09:50 01 Сентябр 2019 Сиёсат
189 0

Креатив фикрлайдиган, замон билан ҳамнафас ва ҳамқадам кадрларга эҳтиёж ҳамиша мавжуд. Улар жамият равнақи учун доимий муҳим. Ана шу “муҳим”ликнинг ўзаги бевосита таълимга бориб тақалади. Сифатли таълим эса ўз-ўзидан сифатли, мукаммал дарсликларни тақозо этади.

Шу йилнинг 23 августида давлатимиз раҳбари халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган йиғилишда мактаб таълими соҳасида замонавий ва оқилона тизим яратиш, ўқитиш методлари, таълим стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларини янгилаш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бу борада Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуққа оид фанлар бўйича мактаб дарсликлари замонавий таълимга қўйилаётган талаблар асосида ўрганилди. Бунда дарсликларнинг ҳуқуқий билим ва тушунчаларни қамраб олганлик даражаси, мазмун-моҳияти ҳамда мақсадга мувофиқлиги таҳлил этилди.

Таҳлиллар натижасида 8-синфлар учун мўлжалланган “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари”, 9-синф учун “Конституциявий ҳуқуқ асослари”,

10 ва 11-синфлар учун “Давлат ва ҳуқуқ асослари” дарсликлари ҳатто олий ўқув юртлари талабалари тушунмайдиган даражада мураккаб ёзилганлиги, қолаверса, уларда эски маълумотлар келтирилганлиги, ўқувчиларга берилган топшириқларда айрим мантиқий хатолар мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазири Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида 2018 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотида ҳам таъкидлаган эди.

Шундан келиб чиқиб, камчиликларни бартараф этиб қайта нашр қилиш юзасидан Адлия вазирлиги Халқ таълими вазирлигига таклифлар киритган.

Бунинг натижасида 8-синфлар учун “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари”, 9-синф учун “Конституциявий ҳуқуқ асослари” янги авлод дарсликлари нашр қилиниб, бошланаётган ўқув йилидан эътиборан ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларни ушбу дарсликлардан ўзлаштиради. Улар дизайн жиҳатдан ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилган. Янги авлод дарсликлар янги қабул қилинган қонунлар ва ҳуқуққа доир маълумотлар, қонунчиликдаги вояга етмаганларнинг жавобгарлигидаги ўзгаришлар, шахс ва жамият муносабатлари ҳамда шахснинг жамиятдаги ўрни каби мавзулар билан бойитилган.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019