Адлия вазирлиги блогер қандай ҳолатларда пост остидаги шарҳларни ўчириши кераклиги ҳақида маълумот берди

17:04 14 Август 2019 Жамият
295 0

Иллюстратив фото

Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали блогер қандай ҳолатларда пост остидаги шарҳларни ўчириши кераклиги ҳақида маълумот берилди.

2014 йилда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ  (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги шарт:

мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш; 

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш; 

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш; 

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш; 

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш; 

порнографияни тарғиб қилиш; 

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.

Демак, постлар тагидаги шарҳларда юқорида қайд этиб ўтилган ахборотлар мавжуд бўлган фикрлар, чақириқлар бўлса, қонун талабига кўра блогерлар у шарҳларни ўчириши лозим бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019