Ачилбой Раматов Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди

18:00 15 Май 2019 Жамият
676 0

Мамлакатимизда таълим сифатини,унинг жамиятда кечаётган ислоҳотлардаги ўрни ва иштирокини таъминламай туриб,тараққиётга юз тутиш мушкул.Шу маънода,юртимизда халқаро талабларга жавоб берадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Президентимизнинг бу борадаги қарорларининг ижросини таҳлил қилиш ҳамда иқтисодий соҳалардаги ўзгаришларда институтнинг фаол иштирокини таъминлашга ғов бўлаётган муаммолар ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири Ачилбой Жуманиёзович Раматов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган йиғилишда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиб бораётган Ўзбекистон учун меҳнат бозори талабларига тез мослаша оладиган олий таълим тизимини ривожлантириб бориш масаласи хусусида фикр юритилди.Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири Ачилбой Раматов ўз сўзида мамлакатимиз таълим тизимида кейинги йилларда қатор ўзгаришлар амалга оширилаётганлигига тўхталди.Айниқса,бу ўзгаришлар олий таълим тизимида ечилиши зарур бўлган муаммоларни кўрсатиб қўйганлигини таъкидлади.“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар,ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда институтнинг фаол иштирокини таъминлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор асосий муаммоларни келтириб ўтди.Жумладан,институтнинг “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг кенг қамровли ва тизимли ўзгаришлардаги иштироки ҳамда ташаббускорлигининг етарли эмаслигини билдирди.Иккинчидан,институтнинг инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказига айланишини жадаллаштириш,жамиятнинг тегишли соҳаларида мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш,таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклиф киритиш борасида профессор-ўқитувчилар,ёш олимларнинг ташаббускорлигини ошириш кераклигини таъкидлади.

Ачилбой Раматов йиғилиш раиси,“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбари Хусниддин Хосиловга Тошкент темир йўл муҳандислари институтини изчил ривожлантириш,профессор-ўқитувчиларнинг билим даражаси,касбий маҳорати ва малакасини ошириш,уларни халқаро талабларга мувофиқ қайта тайёрлаш ва бу йўналишда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан тавсиялар берди.

Транспорт вазири профессор-ўқитувчилар билан мулоқотда “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз” деган фахрни ишлаб чиқаришда шаклланишида институт жамоасининг ўрни беқиёс эканлигини такрорлади.

Жамиятнинг мутасадди раҳбарлари билан ҳамкорликда замонавий таълим йўналишлари ташкил этиш юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг фикрлари тингланди. Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари Узоқбой Бегимқуловдан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари тавсияларини эътиборга олган ҳолда ўқув режа ва дастурларини яратишда амалий кўмак бериш сўралди.

Транспорт вазири Ачилбай Раматов навбатдаги масала сифатида чет тилларида эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга эътибор қаратди.Ушбу йўналишдаги ўқув дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш,инглиз тилини ўргатиш ўқув режаси,дастури,машғулотларнинг давомийлиги назорат қилиш,тингловчи профессор-ўқитувчилар ва битирувчиларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш борасида таклифлар билдирди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида,Тошкент темир йўл муҳандислари институтида кончилик иши,кўмирчилик,геология ва минералогия каби йўналишларда кадрлар тайёрлайдиган алоҳида Кончилик иши факультетини ташкил этиш,шунингдек,акциядорлик жамияти қошида Геология маркази фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, яқин келажакда амалга оширишга келишиб олинди.Институтда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг очилиши муносабати билан мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштиришга урғу берилди.

Шунингдек, йиғилишда иштирок этган Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти раҳбарияти ва кафедра мудирларига ҳам ўқитишни ташкил этиш жараёни юзасидан кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб,уларнинг ижроси бўйича қатъий назорат ўрнатиш ва мунтазам равишда ахборот бериб бориш зарурлиги таъкидланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019