Абитуриентларнинг энг ёши ва энг кексаси неча ёшни ташкил қилди?

11:19 16 Июль 2019 Жамият
925 0

2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган абитуриентлар қайд этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълумот бермоқда.

Манбага кўра, энг ёш абитуриент 14 ёшни ташкил қилган. Аниқроқ айтганда 14 ёш 212 кунлик абитуриент талаба бўлиш учун ҳужжат топширган.

Энг ёши катта абитуриент 87 ёшни қаршилаган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча даврлардаги абитуриентлари ичида бу рекорд кўрсаткич саналади. 87 ёш 182 кунлик фуқаро Ўзбекистон тарихида олий таълим муассасасига ҳужжат топширган энг кекса абитуриент мақомини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?