Абдусалом Азизов: Тожикистонда ўтказилган ўқув машғулотлари тарихий аҳамиятга эга

12:08 26 Сентябр 2018 Жамият
1051 0
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

18—22 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги “Чорухдайрон” полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликда “Жанговар ҳамдўстлик—2018” ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, машғулотларнинг асосий қисмини бевосита икки мамлакат мудофаа вазирлари кузатиб борди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотларида жами 600 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 100 дан зиёд турли типдаги техникалар иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизовнинг таъкидлашича, 5 кун давом этган ўқув-машғулотлари икки дўстона армия тарихида илк бор ўтказилган манёврлар бўлиб, улар тарихий аҳамиятга эга.

“Бугунги кунда дунё ва Марказий Осиё ҳудудидаги вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаоллигининг ортиши — бизни ҳушёр бўлишга, қуролли кучларимизни доимо жанговар шай ҳолатда туришга мажбур қилади. Биз ягона ҳудудда яшаймиз, шунинг учун фақатгина биргаликда қилинган дўстона ҳаракатлар ва ҳарбий қисмларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида, терроризмга қарши чиқишимиз ва уни енгишимиз мумкин”, — деди Абдусалом Азизов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўз навбатида, Тожикистон мудофаа вазири бугунги кунда Афғонистон шимолидаги вазият хавотир уйғотаётганлигини ва эҳтимолий таҳдидга қарши биргаликда курашишимиз лозимлигини маълум қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019